Ўсимликлар карантинига доир қоидаларни бузганлик учун санкциялар оширилди
Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш қоидаларини бузганлик, шунингдек карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Norma’нинг ёзишича, 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ–534-сон Қонун билан тегишли тузатишлар киритилиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун оширилган жарималар жорий этилди. Бу ҳолда фуқаролардан 5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача, мансабдор шахслардан эса 7 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорда жарима ундирилади.
Қонун 3.05.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024