Жамият | 14:38 / 07.05.2019
10305
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқаро ўзаро жанжалда амакисининг умрига зомин бўлди

Иллюстратив фото

2019 йил 30 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Чуброн қишлоғида яшовчи Ш.А. шу қишлоқда яшаган амакиси Б.Э.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг турли жойларига қўли билан уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Б.Э. олган жароҳатлари туфайли касалхонага келтирилганида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.А. қўлга олинган. 

Хабарда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид