12:50 / 07.05.2019
6020

Тошкент вилоятида 51 ёшли фуқаро фирибгарлиги учун қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 2018 йил 11 май куни туман ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2014 йил 24 май кунидан 2015 йил 8 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 51 ёшли Б.С. Самарқанд кўчасида яшовчи 45 ёшли Ф.Ҳ.нинг уйида унга ошхона жиҳозларини ясаб беришни ваъда қилиб, 7 600 АҚШ доллари олиб берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида Б.С. 2019 йил 11 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай туманида ушланган. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Top