Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойнинг қатор маҳсулотларига бож тўловини оширди
10 майдан бошлаб АҚШ Хитойнинг қиймати 200 миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан бож тўлови миқдорини 10%дан 25%га оширди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп қатор Хитой маҳсулотларига бож тўловлари оширилишини ҳамда бошқа маҳсулотларга нисбатан бож тўловлари жорий этилишини мумкинлигини билдирганди.
Шунга қарамасдан, Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан Хитой делегацияси навбатдаги савдо маслаҳатлашувларида қатнашиш учун АҚШга боришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди.
АҚШ ва Хитойнинг савдо бўйича музокаралари 30 апрелда Пекинда бўлиб ўтганди, навбатдаги музокаралар 8 майда Вашингтонда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026