18:24 / 08.05.2019
11344

Тошкентда қарздор отанинг хорижга чиқиши 44,2 млн сўмга тушди

Иллюстратив фото

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 16.03.2017 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор Ш.Ш.дан 2 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ва фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда 450.000 сўмдан моддий таъминот ундириш белгиланган ва қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Алимент даврий ундирув бўлганлиги сабабли  алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Агар вояга етмаган болалар таъминоти учун моддий таъминотни камида 5 йиллигини олдиндан  тўласа фуқародан четга чиқиш чеклови олиб ташланади.  

Фуқаро Ш.Ш. ариза билан Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимига мурожаат қилиб, вояга етмаган 2 нафар фарзанди учун 1/3 қисми миқдорида алимент ва фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда 450.000 сўмдан моддий таъминот беш йиллик алимент пулларини ҳисоб-китоб қилишни сўраган. Ариза ўрганилиб,  2019 йил 1 январидан   2024 йилнинг 1 январига қадар алимент ҳисоб-китоб қилинган ва фуқаро 44 233 484,66 сўм алимент тўлаши кераклиги белгиланган.

Ш.Ш. фарзандлари моддий таъминоти учун 44,2 млн сўм тўлагани сабабли қўлланилган чекловлар бекор қилинган.

Top