АҚШ давлат котиби икки кун ичида иккинчи хорижий сафарини бекор қилди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео 9 майга белгиланган Гренландияга сафарини бекор қилди. Бу ҳақда Гренландиянинг KNR радиоузатиш корпорацияси маълум қилди.
Таъкидланишича, Помпео Кангерлуссуак шаҳрида бир неча юқори лавозимли амалдорлар билан учрашув ўтказиши, сўнгра эса уни мамлакат бош вазири Ким Кильсен кутаётган Нуук шаҳрига бориши керак эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Помпео ҳозирча сафарини бекор қилиши сабабини тушунтирмаган.
Маълум қилинишича, вашингтонлик меҳмон келишига астойдил тайёргарлик кўрилган ва унинг хавфсизлиги учун Дания томонидан оролга қўшимча кучлар жўнатилган.
Помпео 8 май куни ҳам тўсатдан режаларини ўзгартириб, Германияга сафари ўрнига Ироққа борганди.
Мавзуга оид
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
12:03 / 03.04.2024
Оқ айиқ патрули, дўконларда сотиладиган кит гўшти – Гренландия табиати инсонни қандай даволайди?
13:51 / 15.11.2023
АҚШ собиқ давлат котиби Помпео «Киевстар» бошқарувида иш бошлайди
16:22 / 06.01.2023