ОАВ Американинг "йўлида учраган барча нарсани қиймалаб ташлайдиган" махфий ракетаси ҳақида маълумот берди
Пентагон ва МРБ 2017 йилдан буён Ливия, Сурия, Ироқ, Яман ва Сомалида портламайдиган, балки "йўлида учраган барча нарсани қиймалаб ташлайдиган" махфий ракетадан фойдаланиб келади, деб ёзади Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига таяниб.
Ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши сир тутилган бу қурол Hellfire ракетасининг модификация қилинган талқинидир. Нашрнинг ёзишича, R9X ракетаси портламайди, балки потенциал қурбон устига ташланиб, автомобиль ва биноларни парчалаб ташлайди. Қуролга олтита узун тиғ ўрнатилган бўлиб, у нишонга тегишидан бироз олдин чиқади ва "йўлида учраган барча нарсани қиймалаб ташлайди". Ракетани "Ниндзя-бомба" деб ҳам аташади.
Америка ҳарбийлари бу ракетадан камдан-кам, маълум бир шароитларда фойдаланишади, деб ёзади газета. Хусусан, террорчилик гуруҳларидан бири раҳбарининг жойлашган ўрни аниқ бўлиб, бошқа турдаги қуролдан фойдаланиш кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда. Нашр манбаларининг айтишича, ушбу қуролдан Ливия, Сурия, Ироқ, Яман ва Сомалидаги операцияларда "ўн мартача" фойдаланилган.
Мавзуга оид
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
22:11 / 29.10.2024