Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
2019 йилнинг 6-7 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон-Озарбойжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.
Озарбойжон Республикаси делегациясига ТИВ Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ризван Набиев раҳбарлик қилди, дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон ва Озарбойжон ташқи сиёсат идоралари вакиллари томонидан амалдаги шартномавий-ҳуқуқий асоснинг ҳозирги ҳолати ва турли соҳаларга тегишли икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки, жумладан халқаро ҳуқуқ нормаларининг жадал ривожланиши ва кодлашуви масалалари юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
Мавзуга оид
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:08 / 11.02.2026
Алиев ва Вэнс стратегик шериклик тўғрисидаги хартияни имзолади
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
09:29 / 23.01.2026