Жаҳон | 22:56 / 09.05.2019
15172
1 дақиқада ўқилади

Россиялик таниқли журналист Сергей Доренко вафот этди

Фото: РИА Новости

Россиялик таниқли журналист Сергей Доренко бахтсиз ҳодиса оқибатида 60 ёшида вафот этди.

Маълум қилинишича, Доренко мотоциклда кетаётганда кутилмаганда йиқилиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга журналистнинг ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлган.

Журналистнинг ҳаёти учун шифокорлар курашишган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмаган. Таъкидланишича, Доренко клиник ўлимни бошдан кечирган.

Доренко 1959 йил Керчда туғилган. Москвага кўчиб ўтиб, 1982 йилда РУДНда ўқишни тамомлаган. 

Доренко 2014 йилдан “Говорит Москва” радиостанцияси бош муҳаррири ҳисобланган. Бунгача у “Русская служба новостей” станцияси радиобошловчиси ва бош муҳаррири бўлган. У телевидениедаги фаолияти орқали танилган. Марҳум журналист ўз вақтида “Время” ва “Авторская программа Сергея Доренко” кўрсатувларига бошловчилик қилган.

Мавзуга оид