Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ФҚБ тарихидаги энг ёмон директор кимлигини айтди
Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп федерал қидирув бюросининг собиқ раҳбари Жеймс Комини бюро тарихидаги энг ёмон директор деб атади.
Аввалроқ Коми CNN телеканалига берган интервьюсида амалдаги давлат раҳбарини одил судловга тўсиқ қўйишда айблаган, мамлакат бош прокурори Уильям Барр ва унинг ўринбосари Род Розенштейнни президентнинг қўғирчоқлари деб танқид қилганди. Шунингдек ФҚБ собиқ директори Россияда Трампга босим ўтказиш усуллари мавжудлигини айтганди.
"Жеймс Коми – ФҚБ учун иснод ва унинг узоқ ва бир вақтлар фахрли бўлган тарихидаги энг ёмон директор сифатида ёдда қолади. У ФҚБни яксон қилди, деярли барча республикачи ва демократлар у бўшаши шарт деб ўйлади, аммо ФҚБ у ерда ишлаётган буюк эркак ва аёллар туфайли ўз буюклигини қайтариб олади", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Мавзуга оид
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025
Ливитт: Украина бўйича музокаралар давом этмоқда, лекин президентлар бу ҳафта учрашмайди
08:53 / 07.11.2025