Жаҳон | 21:05 / 11.05.2019
8978
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда 30дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

Индонезиянинг Сиак-Сри-Индрапура шаҳридаги қамоқхонадан камида 34  нафар маҳбус қочиб кетди, деб хабар берди Antara агентлиги.

Агентликнинг билдиришича, полиция маҳбуслардан бирини гиёҳванд модда истеъмол қилгани учун ушлаганидан сўнг қамоқхонада тартибсизликлар бошланган. Унинг қўлга олинишига жавобан маҳбуслар қамоқхона биносига ўт қўйишган ва хавфсизлик хизмати ходимларига тошлар улоқтиришган, 34 нафари қочиб кетган.

"Биздаги маълумотларга кўра, 495 нафар маҳбус қамоқхона ичида, 119 киши эвакуация қилинди", - деб маълум қилган полиция бошлиғи Аҳмад Давид ва қочоқлар қидирилаётганини билдирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид