Жаҳон | 19:27 / 13.05.2019
8257
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг 60 миллиард долларлик маҳсулотларига бож тўлови жорий этади

Фото: AFP 2019

Хитой жавоб чораси сифатида 1 июндан бошлаб АҚШдан кириб келадиган 60 миллиард долларлик маҳсулотларга бож тўлови жорий этади. Бу ҳақда ХХР молия вазирлиги хабар қилди. 

"1 июндан бошлаб АҚШдан импорт қилинадиган 60 миллиард долларлик маҳсулотларга бож тўлови жорий этилади", - дейилади хабарда. 

Ўтган ҳафтада Вашингтонда Америка-Хитой савдо келишувларининг навбатдаги раунди натижасиз якунланди. 10 майдан бошлаб АҚШ Хитойнинг қиймати 200 миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан бож тўлови миқдорини 10%дан 25%га оширди. Шу билан бирга  АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритиш ҳақида топшириқ берди.

ХХР молия вазирлиги хабарига кўра, хусусан, 2493 номдаги маҳсулотларга 25%, 1078 номдаги маҳсулотларга 20%, 974 номдаги маҳсулотларга 10% миқдорида бож тўлови жорий этилади, яна 595 номдаги маҳсулотларга бож тўлови аввалгидай 5% миқдорида қолади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид