Жаҳон | 19:40 / 14.05.2019
9768
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қушларнинг қирувчи самолётлар билан тўқнашувлари миллионлаб доллар зарар келтираётгани айтилди

Фото: Reuters

Америка авиацияси қирувчи самолётларнинг ёввойи қушлар билан тўқнашувлари оқибатида жиддий зарар кўрмоқда, деб ёзади Marine Corps Times газетаси.

Нашрнинг ёзишича, бундай тўқнашувлар АҚШ армиясига ҳар йили кўп миллионли зарар етказади.

Ўтган ҳафтада F-35 самолётининг қуш билан тўқнашиши натижасида учувчи машғулотларни тўхтатишга мажбур бўлган. Майор Эрик Фланаганнинг айтишича, бу икки миллион доллардан ортиқ зарарга олиб келган.

Яқинда Нью-Мексико штатидаги Холломан полигонида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлди. Режали парвоз вақтида F-16 қирувчи самолётига қирғий келиб урилиб, самолёт деталига қисилиб қолган.

ОАВнинг хабар беришича, ўтган йили фуқаро авиацияси самолётлари билан 14,5 мингдан ортиқ ана шундай тўқнашувлар қайд этилган. Бу кунига 40тага яқин тўқнашув деганидир. Шу боис полигон ва аэропортлар яқинида қушларни отиб ўлдириш ҳолатлари кўпайди, дейилади нашрдаги мақолада.

Мавзуга оид