Россияда содир бўлган авиаҳалокатлар орасида 1997 йил Иркутск аэропорти яқинида содир бўлган ҳодиса алоҳида ўрин тутади. Мазкур ҳалокатда 72 нафар одам ҳалок бўлиши билан бирга бир вақтнинг ўзида учта самолёт парчаланиб, йўқ бўлиб кетади.

Иркутскда ҳалокатга учраган самолёт 1985 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, аввалига у Аэрофлот авиакомпанияси тасарруфида бўлган. 1988 йилда самолётни СССР ҳарбий ҳаво кучларига қарашли авиация полкига беришган. 1992 йилдан бошлаб Ан-124 Россия ҳарбий-ҳаво кучлари таркибига ўтказилган.

Ҳалокат содир бўлган кунгача Ан-124 самолёти 576 марта учиш-қўнишни амалга оширган ва 1034 соат парвоз қилганди. Самолётга 9 нафар экипаж аъзолари хизмат қилган.

Ан-124 юк самолёти ҳақида

Ан-124 оғир юк ташишга ихтисослашган транспорт самолёти бўлиб, у Антонов номидаги конструкторлик бюроси муҳандислари томонидан лойиҳалаштирилган. Унинг илк синов парвози 1982 йилда амалга оширилган.

Фото: Shutterstock

1984 йилдан 2004 йилгача Ан-124 самолётидан Украина ва Россияда 55 дона ишлаб чиқарилган. Унинг ўртача нархи 300 миллион долларга баҳоланган. Самолёт бортидаги юк сиғими 1050 кубметрни ташкил этган. Ан-124 самолётлари 120 тоннагача юк кўтара олган. Катта сиғимга эга бўлган мазкур самолёт оғир юкларни ташишга ихтисослашгани учун рус эртакларидаги қаҳрамон – «Руслан» номи берилган.

Ан-124нинг ҳарбийлар учун мослаштирилган вариантига 440 нафар махсус десант қўшинлари аскари ёки 880 нафар оддий аскар жойлаша олган. Самолётнинг максимал тезлиги соатига 865 километргача етган.

Ан-124га оғир юклар унинг тумшуқ тарафидан юкланган. Самолётнинг учувчилар кабинаси жойлашган қисми механик тарзда юқорига кўтарилади. Шундан сўнг унинг бортига турли ўлчамдаги юклар осонгина жойлаштирилган.

Фото: sdelanounas.ru

Ҳалокат тафсилотлари

1997 йил 6 декабр куни Ан-124га Иркутск авиация заводида ишлаб чиқарилган иккита Су-27 қирувчи самолёти юкланади. Самолётлар Вьетнам давлатига сотилган бўлиб, уларни кузатиб бориш учун Ан-124нинг бортига 9 нафар экипаж аъзоси билан бирга 14 нафар мутасаддилар ва ҳарбийлардан иборат делегация ҳам чиқади.