Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Яқин Шарққа 120 минг ҳарбий жўнатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Фото: REUTERS / Joshua Roberts
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Яқин Шарққа кўп сонли қўшинни жўнатишга тайёрлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Аввалроқ The New York Times нашри Пентагон Эронга қаршилик кўрсатиш учун Яқин Шарққа 120 минг ҳарбий юбориш режасини тайёрлаганини маълум қилган. Нашр маълумотларига кўра, бу стратегияни Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон бошчилигидаги кескин чоралар тарафдорлари – “қирғийлар” қўллаб-қувватлашган. Бироқ режа Эронга бостириб киришни кўзда тутмайди.
Трампнинг айтишича, бу ёлғон хабар. У, шунингдек, бундай қадамга бориши мумкинлигини, лекин ҳозирча буни режалаштирмаганини қўшимча қилган.
“Фикримча, бу fake news (ёлғон хабар), тушунарлими? Буни қилган бўлармидим? Шубҳасиз. Бироқ биз буни режалаштирмаганмиз. Умид қиламанки, режалаштиришимизга тўғри келмайди ҳам. Агар буни қилсак ҳам, биз кўпроқ қўшин жўнатамиз”, деб айтган Трамп журналистларга.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
09:34 / 16.05.2026
Эрон Россияга уран топшириш бўйича музокараларни тасдиқлади
08:37 / 16.05.2026