Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юк машинасига ортилган 720,5 миллион сўмлик телевизорлар фош этилди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхоначилар товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб бормоқдалар.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Қўқон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.С бошқарувидаги “МАН” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.
Натижада, автомашинада 2 хил турдаги қиймати 11,3 миллион сўмлик электр плита ва вентиляторлар ортига 138 дона қиймати 720,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026