Дубай ҳукмдори Ол Мактумнинг уч ўғли бир кунда никоҳ қурди
БАА вице-президенти ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактумнинг уч ўғли 15 май куни никоҳ қурди.
16 май куни БААнинг оммавий ахборот воситалари давлат бошқармаси Дубай ҳукмдорининг уч ўғли бир кунда никоҳ қурганини расман тасдиқлади.
Dubai Media Office’нинг хабар беришича, ака-укалардан тўнғичи, Дубай валиаҳд шаҳзодаси, 36 ёшли шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум Шайха бинт Саид бин Сони Ол Мактум билан никоҳ қурди.
35 ёшли Шайх Мактум бин Муҳаммад Ол Мактум эса шайха Мариам бинт Бути Ол Мактумга, 32 ёшли Аҳмад бин Муҳаммад Ал Мактум шайха Мидя бинт Далмуж Ал Мактумга уйланган.
Маълум қилинишича, шариатга кўра барча уч жуфтлик никоҳ шартномаларини имзолаган 15 майдан бошлаб қонуний никоҳ қурган ҳисобланади, бироқ тўй тантаналари ҳали олдинда.
Амирликлар ижтимоий тармоқларида шаҳзодаларнинг никоҳ қургани ҳақидаги янгиликдан кўра Дубай валиаҳд шаҳзодасининг бўлғуси рафиқаси билан ёшликларида тушган суратлари кўпроқ таҳсинга сазовор бўлган.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024