Жамият | 14:50 / 16.05.2019
22128
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқаро иш жойида икки кишини пичоқлади

2019 йил 9 май куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи 33 ёшли Қ.О. иш жойида ўзаро жанжал туфайли Бодомзор маҳалласида яшовчи 28 ёшли С.Б.нинг бел ва қорин қисмига ҳамда Лолазор кўчасида яшовчи 28 ёшли Б.Ю.нинг қорин ва бўйин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада С.Б. ва Б.Ю.лар касалхонага ётқизилганлар. Қ.О. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид