Жамият | 20:25 / 17.05.2019
5822
1 дақиқада ўқилади

«Агробанк» ва «Credit Suisse Bank»: Ҳамкорликнинг янги қирралари

Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Швейцария Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг турли йўналишлари билан бир қаторда Ўзбекистон банк-молия тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида «Агробанк» ва «Credit Suisse Bank» ўртасида 100 миллион евро миқдоридаги битим имзоланди.

Мазкур маблағлардан йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фойдаланилади. Шунингдек, икки мамлакат банклари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Энг муҳими, юртимизда тадбиркорлик фаолияти ривожланиб, янги иш ўринлари яратилади.

Сайт: www.agrobank.uz

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид