ОАВ АҚШнинг Россия қуролларидан воз кечган давлатларга пул тўлаш режаси ҳақида маълум қилди
АҚШ давлат департаменти дастлаб Варшава шартномаси ташкилоти қатнашчилари учун мўлжалланган дастурни глобал миқёсга олиб чиқмоқчи. Дастурга кўра, Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган қуроллардан воз кечиб, Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни сотиб оладиган давлатларга Вашингтон маблағ тўлайди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Defense One портали хабар қилди.
Порталнинг ёзишича, ушбу дастур «Европа рекапитализацияни рағбатлантириш дастури» деб номланади ва бир йилдан буён мавжуд. Ушбу дастур орқали Шарқий Европанинг олти давлати АҚШнинг янги вертолётлари ва зирҳланган машиналарини сотиб олган.
Манбаларнинг билдиришича, эндиликда давлат департаментидагилар «глобал миқёсда» ҳаракат қилмоқчи ҳамда иттифоқчи ва шерикларини нафақат Россия, балки Хитой қуролларидан ҳам воз кечишга кўндирмоқчи.
Defense One’нинг ёзишича, Америка дотациясини олмоқчи бўлган давлат ўзида мавжуд бўлган Россия қуролларидан воз кечиши, яна ана шундай янги қурол сотиб олмасликка ваъда бериши ва Америка қуролларини сотиб олиш учун ўз маблағларидан бир қисмини ажратиши лозим.
Портал манбаларининг айтишларича, ҳозирда ушбу дастур доирасида Марказий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка давлатларига дотация ажратиш имконияти муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024