Жамият | 11:43 / 18.05.2019
5753
1 дақиқада ўқилади

Сўқоқда яшовчи шахс Мирободдаги хусусий корхонага ўғирликка тушди

Иллюстратив фото

Жорий йил 29 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган “Ж,С.” хусусий корхонаси биноси хоналаридан бирининг эшигини бузиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу шахснинг у ердан 56 ёшли З.Р.га тегишли 6 млн. 200 минг сўм пулларини ўғирлаб кетгани ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида яшовчи 26 ёшли А.Т. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид