Жамият | 12:40
650
1 дақиқада ўқилади

Мирободда Kia ва Tracker-2 тўқнашди, 3 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди

12 январ куни кечқурун Миробод туманидаги Тарас Шевченко–Нукус кўчалари чорраҳасида Kia ва Tracker-2 автомашиналари тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Жорий йилнинг 12 январ куни соат 23:10 ларда Миробод тумани Тарас Шевченко–Нукус кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги Kia русумли автомашина ҳамда 2005 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Tracker-2 русумли автомашина тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Tracker-2 русумли автомашинанинг 1 нафар йўловчиси ва Kia русумли автомашинанинг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати барча йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид