Toyota Трампнинг автомобиллар импорти АҚШ учун таҳдид эканлиги ҳақидаги сўзларини танқид қилди
Япониянинг Toyota концерни АҚШ президенти Дональд Трампнинг автомобиллар ва автосаноат учун бутловчи қисмларни импорт қилиш АҚШ миллий хавфсизлиги учун таҳдид эканлиги ҳақидаги сўзларини танқидий қарши олди. Бу ҳақда компаниянинг расмий баёнотида айтилади.
"АҚШ президентининг баёноти Toyota учун бизнинг АҚШдаги инвестицияларимиз маъқулланмаётганини, бутун Қўшма Штатлардаги заводлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари қадрланмаслигини англатади", - дейилади баёнотда.
Автоконцерннинг қайд этишича. Кейинги америкаликлар билан кейинги 60 йиллик ҳамкорлик давомида 475 мингдан ортиқ киши меҳнат қилаётган 10та завод қурилган.
Қўшимча қилинишича, Toyota АҚШга 60 млрд доллар инвестиция киритган.
17 февралда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Трампга автоимпортнинг таъсирини ўрганиш бўйича натижаларни тақдим этганди. Савдо вазирлигининг хулосасига кўра, автомобиллар ва айрим эҳтиёт қисмларининг импорти Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига зарар етказиши мумкин.
Мавзуга оид
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
18:00 / 06.11.2024
Японияда Toyota’нинг биринчи учар таксиси намойиш этилди
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024