Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори: «Одамларимизда молиявий саводхонлик паст»
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбари Отабек Назиров Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришга нималар тўсқинлик қилаётганини баён қилди. У бу масалага Москва халқаро муносабатлар давлат институти битирувчиларининг V форумидаги нутқида тўхталиб ўтди.
«Мамлакат капитал бозори максимал имконият билан ривожланиши учун бир неча тўсиқ мавжуд. Одамларда молиявий саводхонлик етишмайди. Бу эса соҳа кадрларининг профессионализмига таъсир кўрсатади. Таълим муассасаларида молиявий билимларнинг берилишига урғу бериш лозим», ─ дея Назировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Агентлик раҳбари соҳага тегишли қонунларнинг мураккаблигига ҳам тўхталиб ўтган.
«Капитал бозорига алоқадор ҳуқуқий норматив ҳужжатлар мураккаб. Ҳозирда соҳага оид 48та норматив ҳужжат мавжуд. Уларни қисқартириш ва соддалаштириш масаласини кўриш керак. Шунингдек, банклар ислоҳоти ҳам соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга», ─ дея таъкидлаган у.
Мавзуга оид
20:55 / 21.03.2024
АҚШнинг Шарлотта шаҳрида ўзбек палови тайёрлана бошланди
13:39 / 01.04.2021
Отабек Назиров Ўзбекистон тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори этиб тайинланди
15:02 / 29.11.2020
Сукук – Ўзбекистон бозоридаги янги молиявий инструмент. Отабек Назиров билан суҳбат
11:34 / 15.08.2020