Жамият | 00:39 / 19.05.2019
26009
3 дақиқада ўқилади

Кундузи ёниқ бўлган ёритгичлар натижасида ЙТҲлар 25 фоизга камайди - ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ кундуз вақтида яқинни ёритувчи ёритгичларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиш талабига риоя қилиш натижасида пойтахтда йўл-транспорт ҳодисалари камайганини маълум қилди.

“Йўл ҳаракати қоидаларига жорий йилнинг 10 апрель кунидан киритилган кундуз вақтида яқинни ёритувчи ёритгичларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиш талабига, ушбу талабга амал қилиш муҳимлигини англаётган ўртача 20-30 фоиз қонунни ҳурмат қиладиган ҳайдовчилар ва пиёдалар риоя қилишни бошлашди. Натижада Тошкентда йўл-транспорт ҳодисалари камайгани, шу жумладан пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ бўлган ЙТҲлар камайгани кузатилмоқда”, дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида эълон қилинган таҳлилда.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 10 апрелидан 17 май кунигача 153 та, 2019 йилнинг 10 апрелидан 17 май кунигача 108 та ЙТҲ содир бўлган.  Қайд этилишича, ЙТҲ сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 тага камайган.

Шулардан пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ ЙТҲ: 2018 йилнинг 10 апрелидан 17 май кунигача – 75 та ҳолат, 2019 йилнинг 10 апрелидан 17 май кунигача – 37 та ҳолат қайд этилган. Натижа: пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ ЙТҲ сони 38 тага камайган.

Таъкидланишича, баъзи ҳайдовчилар бирор-бир ҳаракатни амалга оширишдан олдин ён ёки орқани кўрсатувчи ойналарга қарамасликларини инобатга олган ҳолда янги талабнинг асосий мақсади ҳайдовчилар бир-бирларини кўришларидадир, орқада ёниб турган ёруғликни эса пайқамасликнинг иложи йўқ. 

“Пиёдалар учун ҳам кундузги сигнал чироқлари ёниқ бўлган автомобиль, шу жумладан кундуз куни ҳам сезиларлироқ бўлди. Депутатлар илгаридан, кундуз вақтида яқинни ёритувчи ёритгичларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиш талаби киритувчи қонунни тасдиқлаётганларида ҳақ бўлишган. Мақсад – кўпроқ йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёт ва соғлиқларини сақлаб қолишда бўлган. Жорий йилнинг 10 апрель кунидан 17 майгача бўлган муддатда ЙТҲ сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,3%га камайгани ушбу талаб тўғри бўлганлигидан далолатдир.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг камайиши кузатилмоқда. Пичинг ва ҳазил-мутойибаларни бир четга суриб, бир оз ўйлаб кўришни сўраймиз: инсонларнинг ҳаёт ва соғлиқлари қадрлироқ!”, дейилади пойтахт ИИББ томонидан.

Мавзуга оид