Жаҳон | 17:13 / 19.05.2019
10797
1 дақиқада ўқилади

Сўров: америкаликларнинг ярмидан кўпроғи мактабда араб рақамлари ўргатилишига қарши чиқди

Фото: Depositphotos / ronstik

АҚШ аҳолисининг ярмидан кўпроғи мактабларда араб рақамлари ўргатилишига қарши чиқди. Бу ҳақда Civic Science томонидан ўтказилган сўров далолат бермоқда, деб хабар берди Independent.

Социологлар респондентларга "Америка мактабларида ўқув режасига араб рақамларини ўргатиш кириши керакми?" деган саволни беришган. Шу билан бирга сўровда иштирок этганларга "араб рақамлари" термини нимани англатиши тушунтирилмаган.

Натижада қатнашувчиларнинг 56%и салбий, 29%и ижобий жавоб берган, 15% иштирокчилар эса жавоб беришга қийналган.

Араб рақамлари деб одатда аксарият мамлакатлар ўнлик санов тизимида қўлланиладиган 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 белгиларига айтилади. 

Сўровда 3624 киши қатнашгани айтилмоқда.

Мавзуга оид