Жамият | 21:02 / 20.05.2019
9916
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятининг 3 та давлат солиқ инспекциясида янги раҳбарлар иш бошлади

Навоий вилоятининг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани давлат солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ҳусниддин Нурматов Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳусниддин Нурматов 1976 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2007 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Навоий тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Шу кунгача эса, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Алишер Аҳмедов Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Алишер Аҳмедов 1981 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2010 йили Навоий давлат педагогика институтини, 2012 йили Солиқ академиясини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси ходими лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунига қадар у Навоий вилояти Навбаҳор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Шунингдек, Ўткир Шодиев Учқудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ўткир Шодиев 1970 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1994 йили Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Хатирчи тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. У янги лавозимда иш бошлагунига қадар Навоий вилояти Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид