Ўзбекистон | 18:18 / 20.05.2019
7528
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Россияга келувчилар сони ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 15 фоизга ошди

2019 йилнинг биринчи чорагида Россияга 6,4 миллион нафар хорижлик ташриф буюрди, деб хабар берди АТОР.

Россияга энг кўп келганлар рўйхатида украиналиклар етакчи - 1,7 миллион киши. Бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 10,4%га камдир. Қозоғистондан 870 минг киши (ўсиш 2,5%), Ўзбекистондан 635 минг киши (ўсиш15%), Тожикистондан 689 минг киши (ўсиш 24,3%) келган. 

Юқори бешликни Хитой якунлаб беради – жорий йилнинг дастлабки уч ойида Россияга 342 минг нафар хитойликлар келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17%га кўпроқни ташкил қилади.

Россияга келувчи туристлар орасида ҳам хитойликлар етакчи: январь-март ойларида 163 минг нафар Хитой фуқароси Россияга туристик мақсадда келган. Кейинги ўринларда Жанубий Корея ва Исроил жойлашган.

Мавзуга оид