Жамият | 10:40 / 20.05.2019
9063
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда йўл қоидаси бузилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида 2019 йил 14 май куни вақтинча Самарқанд шаҳар Гаспарали кўчасида яшовчи 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги “Лабо” русумли автомашинасини Найман МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Каттақўрғон” йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортут маҳалласида яшаган 50 ёшли М.И.ни уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада М.И. жароҳат олиб касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид