Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида фоторадарлар орқали бир ҳафтада 4800дан ортиқ қоидабузарлик аниқланди
Тошкент вилоятининг “Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз”, “Тошкент-Ўш”, “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” ва “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлларида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ўтган беш кун мобайнида тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 4850 та қоидабузарлик аниқланди. Уларга нисбатан тегишли тартибда қарорлар чиқарилиб, қарор нусхалари қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига жўнатилди.
Ушбу махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар таҳлил қилинганда, қоидабузарликлар асосан бошқа шаҳар ва вилоятларга тегишли ҳайдовчилар томонидан содир этилганини кўриш мумкин. Масалан, Тошкент шаҳри (1128 та), Фарғона вилояти (702 та), Наманган вилояти (598 та), Андижон вилояти (531 та), Тошкент вилояти (1353 та) ва бошқа вилоятларга тегишли бўлган 279 та автомобиль белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликларини содир этган.
Шунингдек, қоидабузар ҳайдовчилардан белгиланган жарималарни тўлаш тартиби, қоидабузарлик ҳолати, тўлов амалга оширилгандан сўнгги ҳолати ҳақидаги саволлар келиб тушмоқда. Бу борада қуйидаги маълумотларни тақдим этамиз:
қоидабузарлик содир этилганлиги хақидаги маълумотни олиш учун 8860 қисқа рақамига транспорт воситасининг давлат рақамини хамда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серия ва рақами СМС орқали юборилади, оз муддат ичида СМС орқали қоидабузарлик ҳақидаги маълумот (содир этилган сана ва жарима миқдори) келади;
қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар банк муассасаларида “Мунис” тизими орқали, пластик картадан “Click”, “PayMe” иловалари орқали тўланиши мумкин.
Рустам Асқаров,
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи инспектори
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026