Хитойда АҚШга қарши кайфиятлар авж олмоқда – ОАВ
АҚШнинг Google компанияси ва Хитойнинг Huawei компанияси ўртасидаги қарама-қаршиликдан кейин Хитойда АҚШга қарши кайфият авж олмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Жумладан, Хитойда Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо уруши ҳақидаги қўшиқ оммалашмоқда. Қўшиқ “Савдо уруши” деб номланиб, унга 1960-йилларнинг “Ер ости уруши” фильмидаги Японияга қарши қўшиқ мусиқаси асос қилиб олинган.
Бундан ташқари, Хитой давлат оммавий ахборот воситалари халқни хорижий босимга биргаликда қаршилик кўрсатишга чорловчи материалларни чоп этмоқда. Маҳаллий Global Times нашри таҳририяти АҚШ билан савдо ихтилофини “халқ уруши” ва бутун Хитойга хавф деб атаган.
Фаоллар хитойликларни АҚШда энг юқори қийматдаги бож солинган маҳсулотларни истеъмол қилиш ва харид қилишга чақиришмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024