Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Бишкекда Ван И билан учрашди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бишкек шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2019 йил 25 апрель куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми ишида иштирок этиш доирасида президент Шавкат Мирзиёев ва раис Си Цзинпиннинг икки томонлама учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига асосий эътибор қаратдилар.
Вазирлар Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар ва унинг муваффақиятли якунланишидан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.
Учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026