Ўзбекистон | 13:36 / 22.05.2019
3993
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ШҲТ ТИВК мажлисида қатнашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори иштирокида Бишкек шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак мажлисига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдилар.

Вазирлар мажлис кун тартиби, Саммитда имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар, жумладан аъзо давлатлар раҳбарларининг Бишкек декларацияси лойиҳаларини кўриб чиқдилар, ШҲТ бош котибининг Котибиятнинг ўтган йил давомидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар.

Мажлис доирасида долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

22 май куни ТИВКда иштирок этаётган делегация раҳбарлари ШҲТга раислик қилаётган Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков томонидан қабул қилинди.

Мавзуга оид