АҚШ Туркияга С-400 бўйича ультиматум қўйгани маълум қилинди
Туркия июнь бошида Россиянинг С-400 мажмуалари бўйича якуний қарор қабул қилиши лозим. Буни Анқарадан Вашингтон талаб қилмоқда. Агар Туркия С-400 ўрнига АҚШнинг зенит-ракета мажмуаларини сотиб олмаса, унга қарши санкциялар киритилиши мумкин.
Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда CNBC телеканали хабар берди. Анқара бу ультиматум бўйича июннинг 1-ҳафтаси охирига қадар қарор қабул қилиши лозим.
Туркия С-400 мажмуаларини сотиб олишдан воз кечиб, улар ўрнига АҚШнинг Patriot мажмуаларини сотиб олиши лозим. Акс ҳолда Анқара 5-авлоддаги F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан чиқиши керак, у буюртирган 100 та шундай самолётдан маҳрум бўлади, АҚШ томонидан санкциялар ва НАТО чораларига дуч келиши мумкин.
Телеканал манбалари маълумотларига кўра, бу АҚШ давлат департаментининг Туркия раҳбариятига охирги таклифидир. “НАТО давлатлари НАТО тизимларига мос келувчи ҳарбий техникани харид қилиши лозим. Россия тизими эса бу стандартга мос келмайди. Биз Туркия С-400’ни сотиб олса, реал ва жуда салбий оқибатларга дуч келишини таъкидлаб ўтамиз”, деб айтган номаълум бўлиб қолишни истаган манба.
Россия ва Туркия С-400’нинг 4 та дивизионини етказиш бўйича келишувни 2017 йил охирида имзолаган. НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг С-400’ни сотиб олиши АҚШнинг кескин танқидига учраган. Вашингтонда бу ҳолат Анқара билан ҳарбий-техника соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятини таҳдид остига қўйиши таъкидлаб ўтилган.
Туркия F-35 самолётларини ишлаб чиқариш дастурида иштирок этиб, 100 та шундай самолёт буюртирган. Биринчи F-35 Туркияга 2018 йил июнда топширилган, бироқ АҚШ ҳудудини тарк этмаган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024