21:51 / 22.05.2019
4966

Сирил Рамафоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди

Фото: AFP 2019 / Mujahid Safodien

Жанубий Африка республикаси парламенти “Африка миллий конгресси” партияси етакчиси Сирил Рамафосани мамлакат президенти этиб қайта сайлади.

Таъкидланишича, Рамафосага ҳеч ким рақобатлик қилмаган.

ЖАРда 8 май куни миллий ассамблея (парламентнинг қуйи палатаси) ва ҳудудлар қонунчилик йиғинларига умумий сайловлар бўлиб ўтган. Сайлов комиссия маълум қилганидек, парламент сайловларида 57,51 фоиз овоз билан “Африка миллий конгресси” ғолиб бўлган. 

ЖАРда умумий сайловлар 5 йилда бир марта ўтказилади. Бунда сайловчилар муайян номзодга эмас, балки сиёсий партияга овоз беришади. Ғолиб чиққан партия ўз етакчисини мамлакат президенти этиб тайинлайди.

Бунгача Рамафоса ЖАР президенти лавозимини 2018 йил февралидан эгаллаб келаётганди.

Top