Жамият | 07:41 / 22.05.2019
21980
2 дақиқада ўқилади

ТИВ Instagram’да тарқалган видеомурожаат бўйича расмий маълумот берди 

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Instagram тармоғида номаълум шахсларнинг Тюмень шаҳрида гўёки фожиали ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанга жўнатиш учун маблағ йиғишда (ҳисоб рақами кўрсатилган) ёрдам бериш сўралган видеомурожаати тарқатилмоқда.

Россия ИИВнинг Тюмень областидаги бошқармаси берган хабарига кўра, 2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб олинган тезкор маълумотларда Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани/ҳалок бўлгани тўғрисида ахборот йўқ.

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Урал федерал округи (Курган области, Свердловск области, Тюмень области, Челябинск области, Ханти-Мансийск автоном округи - Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-343-272-31-66, +7-343-272-31-33, +7-965-519-42-22 (WhatsApp ва Telegram).

Шунингдек, маълум қилинишича: агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз чет элда ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Маълумот учун:

Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2. Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.

Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри, Қамарнисо кўчаси, 1-уй. Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17).

Мавзуга оид