Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 май куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–16 даража илиқ, кундузи 20–22 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 23–28 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 20–25 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 23–28 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 20–25 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026