Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: Суперлига клубларининг футболчи ва мураббийлар олдида қарзи қолмади
Суперлига жамоаларининг футболчи ва мураббийлар олдида қарзи қолмади. Бу ҳақда ПФЛ ташкилот расмий сайтида эълон қилди: «ПФЛ клубларнинг собиқ футболчи ҳамда мураббийлари олдида қарз мажбурияти бўлмаслиги масаласига жуда жиддий эътибор қаратиб келмоқда.
Ўтган вақт мобайнида бир қатор футболчи ҳамда мураббийлар илгари фаолият олиб борган клублар уларга маош ёки мукофот пули бўйича қарзга эгалиги бўйича мурожаат қилди. ПФЛ бу каби муаммоларни ҳал этиш масаласини жиддий назоратга олди.
Натижада мавсум бошидан буён қатор клублар ўз собиқ футболчи ва мураббийларининг ҳисоб рақамларига тўланиши лозим бўлган суммаларни ўтказиб бера бошлашди.
Айни дамга келиб ЎзПФЛга Суперлига клубларининг маош ёки мукофот пули бўйича қарздорлик масаласи юзасидан келиб тушган ариза эгаларининг барчаси билан клублар ҳисоб-китобни амалга оширди ва бу борада муаммога эга клуб қолмади»,- дейилади ПФЛнинг расмий баёнотида.
Суперлиганинг кўплаб клублари футболчи ва мураббийлардан қарздорлиги бўлгани боис муаммога дуч келишаётганди. Айниқса «Буёдкор»нинг Сергей Лушчан олдидаги қарздорлиги клубни қийнаб қўйганди.
Лушчан «Бунёдкор»дан 800 миллионлаб пул талаб қилган, лекин судда бу сумма камайганди. Лушчаннинг қарзини тўламагани боис «Бунёдкор»га тегишли бўлган «Миллий» стадионидаги хоналар МИБ ходимлари гувоҳлигида ёпиб қўйилганди. ПФЛнинг баёнотидан келиб чиқадики, «Бунёдкор» Лушчаннинг олдидаги қарздорликдан қутулган.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026