22:22 / 23.05.2019
15460

Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд туманида ўтказилди — фотолар

Самарқанд туманида жойлашган вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳудудида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Эрта тонгда бошланган қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёр қабулга келган фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маиший масалаларда қилинган турли мурожаатлари диққат билан тингланиб, бу ҳолатларни масалага дахлдор вилоятдаги барча давлат органлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди, муаммоларини тегишли тарзда ҳал қилиш юзасидан топшириқлар берилди ва ижро муддати тайинланди.

Об-ҳавонинг бироз инжиқ келганига қарамасдан, сайёр қабул давомида 280 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Шу ерда бўш иш ўринлари ярмаркаси, давлат хизматлари агентлигининг кўчма хизмат автобуси ҳам фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Жомбой тумани аҳолиси учун бўлиб ўтиши эълон қилинди.

Ўз мухбиримиз.

Top