Жаҳон | 11:04 / 23.05.2019
4592
2 дақиқада ўқилади

Xiamen Airlines Boeing’дан товон пули талаб қилди

Фото: CC BY 2.0 / Steve Lynes / Boeing 737 Max

Хитойнинг Xiamen Airlines авиакомпанияси Boeing’дан 737 МАХ самолётлари бекор тургани учун етказилган зарарни қоплаб беришни талаб қилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар тарқатди.

Аввалроқ шунга ўхшаш талаблар Хитойнинг учта йирик авиакомпанияси - Air China, China Eastern ва China Southern томонидан илгари сурилганди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лу Каннинг маълум қилишича, расмийлар компаниялар ниятини яхши тушуниб турибди.

Хабар қилинишича, 11 мартдан бери Xiamen Airlines Boeing 737 МАХ ўнлаб самолётлари парвозини расмий равишда тўхтатди. Самолётлар Сямэн ҳамда Фучжоу аэропортларида жойлашган. Ушбу ҳудудларда ҳаво таркибидаги туз миқдори юқори бўлгани ва тайфунлар мавсуми яқинлашиб келаётгани сабабли, самолётларнинг узоқ муддат бекор туриши хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун авиакомпания самолётларни совуқ ва қуруқ об-ҳавога эга бўлган шимоли-ғарбий ҳудудларга кўчиришни мўлжалламоқда.

Март ойида Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг бортида 157 киши бўлган Boeing 737 MAX 8 самолёти Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида ҳалокатга учради. 2018 йилнинг ноябрида Индонезиянинг Lion Air’ига тегишли худди шундай самолёт қулаб тушди.

Мавзуга оид