Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада Ўзбекистоннинг икки фуқароси автоҳалокатга учраганлиги айтилмоқда
Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотларга таяниб, ушбу давлатда Ўзбекистоннинг икки фуқароси автоҳалокатга учраганини билдирди.
Маълумот берилишича, 18 май куни С-3 Польша миллий трассасида Шчечин ва Гожув шаҳарлари ўртасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Матиз” русумидаги автомобиль ёниб кетди. Бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси оғир куйиш жароҳатлари билан ҳушсиз ҳолда Шчечин шаҳри касалхонасига олиб келинган.
“Текширув олиб бораётган Пирици шаҳри полициясидан олинган хабарга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга биноан Мамадалиев Шуҳратжон Ваҳобович вафот этган, Лутфуллаев Бахтиёр Эркин ўғли касалхонага ётқизилган”, дейилади хабарда.
ТИВнинг маълум қилишича, элчихона Польша ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатган ва муаммоларни тезкор ҳал қилишда кўмаклашиш учун вазиятни назоратда ушлаб турибди.
Мавзуга оид
18:50
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
17:35 / 23.06.2026