Жаҳон | 10:20 / 26.05.2019
14600
1 дақиқада ўқилади

БМТ қошидаги трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилди

Фото: ТАСС

БМТ қошидаги денгизчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилди. Бундан ташқари Украина ва Россия 25 июнга қадар Керч бўғозидаги воқеа борасида трибуналга ҳисобот топшириши керак.

Украинада бу қарорни кўтаринки кайфиятда кутиб олиб, уни «сиёсий ғалаба» деб қабул қилишмоқда. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия украиналик денгизчиларни қўйиб юбориш орқали Украина билан алоқаларни яхшилашга қарши эмаслигини кўрсатади: «Россия боши берк кўчага кириб қолган музокараларни тиклаш ва ўзи томонидан юзага келтирилган можарони замонавий одамлар каби ҳал қилиш учун қадам ташлаши мумкин», - деб ёзди Зеленский фейсбукдаги саҳифасида Россиянинг денгизчиларни қўйиб юборишига умид қилиб.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид