Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Формула-1: Хэмилтон навбатдаги ғолибликни қўлга киритди
“Мерседес” жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон “Формула-1” пойгасининг 6-босқичи – Монако Гран-присида ғолибликни қўлга киритди.
2-ўринни “Феррари” аъзоси Себастьян Феттель, 3-ўринни финляндиялик пойгачи, Хэмилтоннинг жамоадоши Вальттери Боттас эгаллади.
“Мерседес” жорий мавсумда пойга якунига кўра биринчи марта илк иккита ўринни эгаллай олмади. Бунгача жамоа пойгачилари илк бешта босқичда 1- ва 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишганди.
Умумий ҳисобда Хэмилтон 137 очко билан пешқадам бўлиб қолмоқда. 2-ўринни Боттас 120 очко билан, 3-ўринни эса Феттель 82 очко билан эгалламоқда.
Эътиборлиси, пойга “Формула-1”нинг уч карра чемпиони, 20 май куни 71 ёшида вафот этган австриялик Ника Лауда хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланган.
Пойганинг кейинги босқичи Монреалда (Канада) 7-9 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
23:28 / 23.04.2026
Дунёда 1 миллион долларга қандай кўчмас мулк сотиб олиш мумкин: Монакода атиги 16 м2
22:01 / 09.12.2025