Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минерал ўғит баҳонасида 49 860 000 сўмга «ухлатган» шахс ушланди
2019 йил 19 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳар ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларда 2018 йил январь ойида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 29 ёшли С.М. Олмалиқ шаҳар ҳудудида жойлашган “Аммафос Максам” АЖнинг автотураргоҳида Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, “Исломобод” фермер хўжалиги раҳбари, 39 ёшли Ш.И.га юқоридаги АЖдан 30 тонна “Аммафос” минерал ўғитини олиб чиқиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 49 860 000 сўм пулини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
С.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026