Спорт | 22:05 / 27.05.2019
10716
1 дақиқада ўқилади

Терри Лэмпардни енгди. АПЛнинг яна бир иштирокчиси аниқ бўлди

Чемпионшипдан АПЛга чиққан учинчи жамоа номи ҳам аниқ бўлди.

Чемпионшип саралаши финалида «Астон Вилла» «Дерби»ни 2:1 ҳисобида енгиб, Премьер-Лигага йўлланма олди.

Жон Терри бирмингемликлар мураббийи ҳисобланади. «Дерби»ни эса Лэмпард бошқаради.

Бунгача чемпионшипда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган «Норвич» ва «Шеффилд Юнайтед» АПЛга йўл олганди.

Чемпионшип саралаши. Финал
Астон Вилла – Дерби Каунти 2:1
Голлар: Ал-Ғози (44), Макгинн (59) – Уогхорн (81).
Астон Вилла: Стир, Мингз (Хоз, 86), Тэйлор, Туанзебе, Аль-Мухаммади, Хурихэйн, Грилиш, Адома (Грин, 73), Макгинн, Эль-Гази, Абрахам.
Дерби Каунти: Рос, Кио, Томори, Богл, Коул, Жонсон, Уилсон, Маунт, Лоуренс (Йозефзон, 73), Ҳаддлстоун (Мэрриотт, 63), Беннетт (Уогхорн, 69).

Мавзуга оид