Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Малайзия элчихонасига бориб, подшоҳнинг отаси вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди
Фото: KUN.UZ
2019 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳридаги Малайзия элчихонасига ташриф буюрди.
ТИВ раҳбари Малайзия подшоҳининг отаси, собиқ Малайзия подшоҳи ва Паҳанг штати султони Аҳмад Шоҳ Ал-Мустаин Биллаҳ ибни Ал-Маҳрум Султон Абу Бакар Риаятуддин Ал-Муадзам Шоҳнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ва элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тегишли қайд киритди.
Элчи Ҳенди Ассан Ўзбекистон томонига президент Шавкат Мирзиёевнинг қайғули лаҳзаларда дўст Малайзия халқига ҳамдардлик ва далда сўзлари битилган мактуби учун самимий миннатдорчилик изҳор этди.
Мавзуга оид
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
14:29 / 27.12.2025
Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди
12:47 / 13.12.2025
Малайзияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар учун муҳим талаблар маълум қилинди
23:08 / 03.12.2025