Жамият | 13:43 / 28.05.2019
11293
1 дақиқада ўқилади

Андижонда танишини 885 400 000 сўм ва 38 400 долларга «ухлатган» шахс бўйича жиноят иши очилди

Иллюстратив фото

2019 йил 24 май куни Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ҳужжатлар тушган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2018 йилнинг февраль ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Султонжўра МФЙда яшовчи А.Қ. Фаробий кўчасида яшовчи, таниши Б.И.нинг уйида, унга электрон аукционда сотувга қўйилган енгил, махсус техника воситалари ҳамда кўчмас мулкларни арзон нархда олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан жами 885 400 000 сўм пули ва 38 400 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид