Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия беш йил давомида Тожикистонга 122 миллион долларлик қурол берди
Россия беш йил давомида Тожикистон қуролли кучларига 122 миллион долларлик қурол ва ҳарбий техника берди. Бу ҳақда ҳарбий хавфсизлик ва қуролланиш устидан назорат масалалари бўйича Венада бўлиб ўтаётган музокараларда Россия делегацияси раҳбари вазифасини бажарувчи Андрей Воробьёв маълум қилди.
"2014 йилдан буён Тожикистон қуролли кучларини модернизация қилиш дастурининг биринчи босқичи амалга оширилмоқда. Россия томони вертолёт техникаси, зирҳли техника, артиллерия, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар етказиб беради. Шу кунгача 122 миллион долларлик қурол-аслаҳа етказиб берилди", - деди Воробьёв ЕХҲТ форуми йиғилишида.
Бундан ташқари, Россия мудофаа вазирлиги олий ўқув юртларида 500дан ортиқ тожик ҳарбий хизматчилари таҳсил олмоқда.
Тожикистон Россия ва Афғонистон ўртасидаги буфер ҳудуднинг муҳим мамлакатларидан бири сифатида кўрилмоқда.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026