Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифо ўрнига зиёни бўлган дорилар тўхтатиб қолинди
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланганлигига қарамай, почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари учраяпти.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаро М.Л. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида “Бротизолам” психотроп моддаси мавжуд бўлган 10 дона “Bondormin” номли дори воситаси борлиги фош этилди.
Шунингдек, фуқаро Ю.Ю. номига юборилган почта жўнатмасида ҳам таркибида “Кодеин фосфат” наркотик моддаси мавжуд бўлган 204 дона “Rokacet Plus” номли ва таркибида “Золпидем” психотроп моддаси мавжуд бўлган 129 дона “Zodorm” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026