Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.
Ташриф асносида анъанавий дўстлик, очиқлик ва ўзаро англашув руҳида олий даражадаги музокаралар ўтказилди. Германия Президенти ушбу мамлакатнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган ташкилотлари вакиллари билан учрашди, ишбилармон доираларнинг давра суҳбати ҳамда Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғининг очилиш маросимида қатнашди, саноат корхоналари билан танишди.
Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразм вилоятида ҳам бўлиб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбатлашди, Хива шаҳридаги тарихий обидаларни томоша қилди.
Шу билан ГФР Федерал Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди. Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразмдан Германияга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
18:52 / 21.04.2026
Россия Қозоғистон нефтини Европага етказиб беришни тўхтатади
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
10:13 / 08.04.2026